"Атлетико" Суареснинг трансфери бўйича таклиф юборди

  • 8 сентябрь, 2020, 21:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Атлетико” Мадрид “Барселона” форварди Луис Суареснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “матрасчилар” аллақачон 33 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери бўйича каталонияликларга расмий таклиф билан мурожаат қилган. Айтиш лозимки, “Атлетико”нинг таклифи “Ювентус”никидан анча яхшироқ, аммо Суарес Турин клубига ўтишни хоҳламоқда. Унинг фикрича, “Ювентус” лойиҳаси нисбатан йирикроқ лойиҳа. "Атлетико" нинг устунлиги шундаки, футболчи мамлакатни ўзгартириши ва бу билан боғлиқ қатор муаммоларни ҳал қилишига ҳожат қолмайди.

Суарес айни дамда “Барселона” билан амалдаги шартномасини бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!