
"Atletiko" peshqadamga 6 ta gol urdi. Suares dubl qayd etdi
La Liga 3-turidan o‘rin olgan "Atletiko" - "Granada" bellashuvi yakunlandi. Unda mezbonlar 6:1 hisobida g‘alaba qozondi.
Dastlab, tezkor gol kiritgan Simeone shogirdlari ikkinchi bo‘limda Korrea, Felish, Suares hamda Lorentening aniq zarbalari evaziga hisobni yirik ko‘rinishga keltirdi. Bu o‘yinda o‘z debyutini nishonlagan Suares o‘z nomiga 2 ta gol va 1 assist yozdirib qo‘ydi. Mehmonlar safida esa, Molina o‘yin oxirida javob to‘pini yo‘lladi.
Ushbu g‘alabadan keyin "matraschilar" onlayn turnir jadvalida 9-o‘rinni, "Granada" esa 2-pog‘onani egallab turibdi.
- 90+4'
Ўчрашув якунланди. Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.
- 90+3'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Суарес сўнги дақиқада дублни расмийлаштирди. Уни тўхтатиб бўлмади.
- 90+2'
Ўйин сўнгида берилган зарбани Облак қайтарди.
- 90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди.
- 87'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Яқин масофадан Молина дарвозага тўп киритди.
- 85'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Суарес барибир гол урди!!! Льорентенинг узатмасидан кейин Суарес боши билан узоқ бурчакни ишғол этди.
- 83'
Пенальти бекор қилинди!
- 81'
Ҳакам видеотакрорни ўз кўзи билан кўрмоқчи.
- 80'
Феде Суаресни жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 80'
Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар темпни оширишди.
- 77'
Коке ва Корреа ўрнига Витоло ҳамда Лемар майдонга тушди
- 76'
Ажойиб комбинацияни Суарес кучли зарбаси билан якунлади. Бироқ зарба озроқ ноаниқ эди.
- 74'
Яна бир захирадан тушган футболчи Партей сариқ карточка олди.
- 72'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Ҳозиргина майдонга тушган футболчилар комбинацияси муваффақиятли якунланди: Суареснинг идеал узатмасини Льоренте дарвозага жойлаб қўйди.
- 71'
Суарес Коста ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Томас Партей ҳамда Маркос Льоренте Фелиш билан Карраскони алмаштирди.
- 68'
Жарима майдонига етказилган тўпни Облак олдинга чиқиб, ушлаб олди.
- 65'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Костанинг ажойиб ҳаракатларидан кейин тўпни эгаллаб олган Фелиш бир рақибини чалғитди ва кучли зарба йўллади. Дарвозабон бу вазиятда мутлақо ожиз эди.
- 63'
Меҳмонларнинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.
- 60'
Кенеди ва Руэртас ўйиндан олинди. Уларнинг ўрнига Альберто Соро ҳамда Мачис ҳаракат қилади.
- 59'
Сауль катта тезликда қарши ҳужумга югураётган рақибини қоидага зид равишда тўхтатиб қолди.
- 57'
Меҳмонларнинг ҳужумлари умуман ўхшамаяпти.
- 54'
Тўлиқ устунлик мезбонларда.
- 51'
Молинага рақиблари зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 49'
Иштаҳаси очилган "матрасчилар"дан навбатдаги ҳужум: бу сафар Каррасконинг берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 47'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Фелишнинг идеал узатмасидан кейин Корреа тўпни тўхтатиб олиб, дарвозабон қайтара олмайдиган қилиб зарба берди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45+4'
Танаффус!
- 45+3'
Сўнгги сонияларда қулай позицияга чиққан Костанинг зарбасини Силва қайтарди.
- 45+2'
Суперзарбадан кейин Силва суперсейв амалга оширди. Бироқ офсайд бор эди.
- 45'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Футболчилар бироз ҳовуридан тушиб олиши зарур. Қўполликлар кўпайиб кетди.
- 43'
Милла Каррасконин оёғини босиб олди. Бельгияликка тиббий ёрдам керак.
- 42'
Ўйин темпи бироз пасайди. Мезбонлар марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 39'
Қарши ҳужумга ўтган жамоасининг ҳужумини Диего Коста муваффақиятли якунлай олмади.
- 38'
Яқин масофадан берилган кучли зарбани Облак деярли дарвоза чизиғи устидан қайтарди.
- 35'
Триппьернинг узатмаси шериклари учун кучлилик қилди.
- 32'
Лоди катта тезлик олган рақибини тўхтатиб қолди. У огоҳлантирилиши мумкин эди.
- 29'
Кеннедининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 27'
Фелиш огоҳлантирилди.
- 26'
Яна бир жиддий тўқнашув: Фелиш рақибининг юзига зарба бериб юборди.
- 25'
Фелипе жамоадоши Савич билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 23'
Фелишнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 20'
Жарима майдони ичига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.
- 19'
Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлишди.
- 16'
11 метрлик нуқта қаршисига келган Саулнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Саулнинг ўзи бўш қолган дарвозага ёўллай олмади.
- 15'
Жарима майдончаси ичига ёриб кирган Фелишнинг оёғини Домингес босиб олгани учун меҳмонлар постига пенальти белгиланди.
- 14'
Фелипе ҳужумда қоидани бузди.
- 11'
Ҳозирча энг фаол ўйнаётган футболчи Диего Коста бўлиб турибди. Бу сафар шеригининг узатмасига етиши учун бироз тезлиги камлик қилди.
- 9'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Иккинчи темп билан ҳужумга ўтган "матрасчилар"нинг ҳужумини Диего Коста ажойиб зарбаси билан муваффақиятли якунлади.
- 8'
Диего Коста иккинчи қаватдан келаётган тўпни ўзига бўйсундира олмади. Вазият бой берилди
- 6'
Меҳмонлар ҳам илк бор олдинга ўтди. Бироқ ҳимоячилар уни бартараф этишди.
- 3'
Илк дақиқалардан майдон эгалари назоратни қўлга олишга интилмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Ассалому алайкум, ҳурматли ишқибозлар!
Fikrlar