"Атлетико" АПЛнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирини нишонга олди

  • 26 Mar 14:21
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико Мадрид" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда "Sky Sports" нашри 
 
Аргентина терма жамоаси ва жаҳон чемпиони бўлган марказий ҳимоячи 1 июлдан бошлаб шартномасининг сўнгги икки йилига киради. 
 
Ромеро "шпорлар" ҳимоясида Микки ван де Вен билан асосий жуфтликни ташкил қилади. Аммо ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. 
 
Шунга қарамай, "матрасчилар" уни кузатишда давом этмоқда ва келажакда дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин деб ҳисоблайди. 
 
Аргентиналик фулбек 2022 йилда "Аталанта"дан 43 миллион фунт эвазига "Тоттенхэм"га келиб қўшилган ва шу вақтгача барча мусобақалар доирасида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!