Ассалом Париж! Бугун Испанияга қарши ўйнаймиз!

  • 24 Jul 01:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

Бугун ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Аниқроғи, Франция пойтахтидаги муҳташам "Парк де Пренс" ўйингоҳида Тимур Кападзе бошчилигидаги Олимпия терма жамоамиз Испанияга қарши гуруҳ босқич илк учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Tecno

Терма жамоамиз бугунги баҳсни тўлиқ оқ рангли либосда ўтказади. Учрашувни эса африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Беида Даҳане (Мавритания), унга қанотларда Жерсон Сантос (Ангола) ва Стефан Йиембе (Кения) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Дрюв Фисчерга (Канада) топширилган. Лаҳло Бенбраҳам (Жазоир) эса VAR'да фаолият олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!
&
АНГЕЛ СТАРТ
24/07/2024 20:08
Биринчи таймда биринчи булиб гол уришга керак эди.хатоларимиз бор буни 2-чи ва 3-чи уйнда хал килиш керак.
Абдухаликов Мухаммад
24/07/2024 11:37
Омад Узбекистонга