Артур Бетербиев: "Мени Усикка хасад қилишда айблашади"

  • 21 октябрь, 2024, 18:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев (21-0, 20 КО) потенциал рақиби Александр Усик (22-0, 14 КО) ҳақида гапирди.

"Александр тўғрисида гапиришни ёқтирмайман. Ҳар сафар шундай қилганимда, мени унга хасад қилишда айблашади. Аммо бошқа боксчилар билан ҳам шундайман. Ҳа, Усик ҳурматга лойиқ боксчи. Лекин у ҳақда кўп гаплар айтишни хоҳламайман. У билан биринчи оғир вазнда жанг қилишгина мен учун қизиқ", - дея Бетербиевнинг сўзларини келтирди "RT" портали.

Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев сўнгги жангида Дмитрий Биволни очколар бўйича мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!