"Арсенал" яна бир трансферни эълон қилди

  • 24 январь, 2023, 00:37
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Расман Якуб Кивёр "Специя"дан "Арсенал"га ўтди. "Канонирлар" ушбу трансферга 25 миллион евро сарфлади ва ҳимоячининг ўзи билан 2028 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича келишиб олди.

Tecno

Лондон клубининг бош мураббийи Микель Артета полшалик футболчи ҳақида гапириб ўтди. 

"Кивёр трансфери ажойиб бўлди. У кўп қиррали, юқори потенсиалини кўрсата оладиган футболчси. Шу билан биргаликда, ҳимоямизни янада мустаҳкамлай оладиган ўйинчи", - деди испаниялик мутахассис.

"Якуб ва унинг оиласини табриклаймиз. Биз у билан ишлашни интиқлик билан кутмоқдамиз", - дея қўшимча қилди Артета.

Маълумот учун, 22 ёшли ҳимоячининг "Арсенал"даги дебюти "Манчестер Сити"га қарши ўйинга тўғри келиши мумкин. Ушбу баҳс Англия кубоги доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!