"Арсенал" ва "Челси" Кудусни ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 15 Feb 18:48
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Гана терма жамоаси ва "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Кудус "Челси" ва "Арсенал"нинг радарида. Бу ҳақда "Goal" портали хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "Челси" 23 ёшли Кудус учун 45 миллион евро тўлашга тайёр. Икки Лондон клуби ҳам ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олшига ҳаракат қилади. Кудус "Аякс"дан "Вест Хэм"га ўтишидан олдин ҳам "Челси"га ўтиши мумкин эди. Нуфузли "Transfermarkt" портали африкалик хавбекни 45 миллион еврога баҳоламоқда.

2023/2024 йилги мавсумда ганалик футболчи 30 учрашувда 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!