"Арсенал" футболчиси учун "Байер", "Шальке" ва "Рома" кураш олиб бормоқда

  • 17 Sep 14:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” ҳимоячиси Сеад Колашинац жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини алмаштириши мумкин.

Tecno

27 ёшли футболчига “Байер” қизиқмоқда. Sport Bild нашрининг хабар беришича, “доришунослар” шу ҳафтада “канонирлар” билан музокараларни бошламоқчи.

Колашинацга эса, “Байер”дан ташқари “Шальке” ва “Рома” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Римликлар футболчи билан боғланган. Аммо Саед Германияга кетмоқчи. Унинг товон пули 10 млн еврони ташкил этади.

Колашинац ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 26 та ўйинда майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!