"Арсенал" Эзе учун қанча сумма таклиф қилаётгани маълум

  • 26 Jul 02:34
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" жамоаси "Кристал Пэлас" футболчиси Эберечи Эзени ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда "The Independent" хабар бермоқда.

Tecno

Лондон клуби футболчи учун 68 миллион фунтлик тўловни амалга оширмасдан, музокара орқали уни 60 миллион фунт эвазига олишга умид қилмоқда. Манбаларга кўра, “Пэлас” ҳам бу таклифни кўриб чиқишга тайёр ва клублар ўртасидаги яхши муносабатлар битимнинг осонроқ келишилишига ёрдам беради.

Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган, аммо футболчига яқин манбалар келишув яқин ҳафталарда амалга ошишини тахмин қилмоқда.

27 ёшли Эзе ўтган мавсум АПЛда 34 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 8 ассист қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!