"Арсенал" бир нечта футболчиларидан воз кечмоқчи

  • 11 Feb 16:30
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" таркибдаги бир қатор футболчилардан қутилмоқчи. Улар жароҳат ва турли хил сабабларга кўра жамоага ёрдам бера олмаяпти. Бу ҳақда "Тhe Sun" нашри маълум қилди.

Tecno

Хабарга кўра, жамоа бош мураббийи Микель Артета Александр Зинченко, Киран Тирни, Томас Парти, Жоржиньо ва ижара олинган Нето билан бирга, Рахим Стерлингнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти номи тилган олинган футболчиларни ёзги трансферлар ойнасида сотишни мақсад қилган. "Тўпчилар" уларнинг сотувидан тушган маблағларни янги ҳужумчиларни жамоага жалб қилиш учун сарфламоқчи.

Маълумот учун, "канонирлар"  АПЛнинг турнир жавдалида 50 очко жамғарган холда, 2 ўринда бормоқда. Улар кейинги турда "Лестер Сити" билан  куч синашади. 

Comments

You must be logged in to commet!