"Арсенал" афсонаси Роналдуни қаттиқ танқид қилди

  • 13 апрель, 2022, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Aрсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқид қилди.

Tecno

"Роналду 37 ёшда. "Манчестер Юнайтед"да содир бўлаётган воқеалар уни умидсизлантириши аниқ. У тарихдаги энг яхши футболчилардан бири эди, аммо энди у аввалгидек ўйнай олмайди. Премьер-лига жуда қийин. У туфайли Сульшер ишдан бўшатилди. Бу ёшда Криштиану ҳар бир ўйинда майдонга туша олмайди. "Манчестер Юнайтед" учун Рэшфорд Роналдудан муҳимроқ бўлиши керак", - деди Мерсон Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

37 ёшли Роналду жорий мавсум МЮ сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Томонлар ўртасидаги келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!