Арне Слот “Ливерпуль”нинг аламли мағлубиятига ким айбдор эканини айтди

  • 26 октябрь, 09:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” тўққизинчи турда “Брентфорд” меҳмони бўлиб, кутилмаганда рақибга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Арне Слот шогирдлари Премьер-лигада қаторасига тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Tecno

Учрашувдан кейин ливерпулликлар бош мураббийи ўйин борасида фикр билдириб, ҳакамнинг қарорлари натижага таъсир ўтказганини иддао қилди.

- Бу Ливерпулга келганимдан бери энг оғриқли мағлубиятлардан бири бўлди. Бешинчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборганимиздан кейин 20-25 дақиқа ҳақиқан зўр ўйнадик. Флориан Вирцда гол уриш учун ажойиб имконият бўлди. Бунақа вазиятлар гол уриб, ўйинга қайтиб олиш ва футболчиларнинг энергиясини оширишга хизмат қилиши керак.

30-дақиқадан кейин рақиб яна ташаббусни ўз қўлига олди.

Учрашувнинг энг муҳим вазияти улар иккинчи голини уришдан олдин юзага келди.  Ўша паллада Коди Гакпо рақиб жарима майдончасига кирганида унга қўполлик бўлди. Мана шу ҳолат ва бизнинг даврозага белгиланган пенальтини кўриб чиқилса, дунёдаги ҳар қандай ҳакам Коди иштирокидаги эпизод учун нуқтани кўрсатган бўларди.

Омадсизлигимиз шундаки, ҳакам аввал-бошдан биз томон пенальти бермоқчи эмас, у жарима зарбаси белгиламоқчи бўлди. Бироқ  VAR фол жарима майдончаси ичкарисида бўлди ва пенальти берилиши шарт, деб баҳолади.

Аслида биз бугун ўйнагандек бўш ҳаракат қилсанг, бунақа муваффақиятсизлар келиб чиқаверади, - деди Арне Слот.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!