Арне Слот: "Исак ҳали энг яхши формасига кирмади"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг янги форварди Александр Исакнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Исак "Ливерпуль"га энг яхши формасига келмади. У ҳали ўз формасини яхшилаши керак. У ҳақида терма жамоалар учун навбатдаги танаффусдан сўнг клубга қайтганидан кейин хулоса чиқариш мумкин бўлади. Исак кўпроқ ўйин вақти олади. Шундан сўнг унинг мавсумолди тайёргарлиги якунланади ва маълум хулосалар чиқариш имконияти туғилади." — деди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Исак ёзги трансфер ойнасининг асосий сюрпризларидан бири бўлиб, "Ньюкасл"дан "Ливерпуль" сафига 145 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.



Фикрлар