
Арман Царукян UFC нинг собиқ чемпиони билан жанг қилади
UFC нинг енгил вазн тоифаси рейтингида 2-ўринда жойлашган Арман Царукяннинг кейинги жанг санаси маълум бўлди.
Россиялик ММА устаси 19 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган "ACB JJ 18" турнирида UFC собиқ чемпиони, америкалик Бенсон Ҳендерсон билан бразилча жиу-жицу жангини ўтказади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Царукян сўнгги бор "UFC 300" турнирида октагонга кўтарилиб, Чарльз Оливейра устидае ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. Бенсон (41 ёш) профессионал ММА даги фаолиятида 30 та ғалаба ва 12 та мағлубият қайд этган.
Фикрлар