
Арман Царукян "ACB BJJ 18" турниридан қанча ишлаб топади?
UFC жангчиси Арман Царукян "ACB BJJ 18" турниридаги жанг учун қанча маблағ олишини очиқлади.
"Бу UFC дан оладиган гонораримнинг тахминан 30 фоизини ташкил қилади. Бу яхшигина молиявий ёрдам бўлади. Ушбу пулларга Маҳачқалъа ёки Москвадан уй сотиб олиш мумкин", — деди Арман "Obzor Press" You Tube каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Царукяннинг рақиби 19 сентябрь куни UFC собиқ чемпиони, 41 ёшли америкалик Бенсон Хендерсон билан кураш олиб боради.
Фикрлар