Аргентина Польшага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади

  • 1 декабрь, 2022, 01:56
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ЖЧ-2022 3-туридан ўрин олган Польша - Аргентина баҳси бўлиб ўтди. Унда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 47-дақиқада Алексис Макаллистер учрашувда ҳисобни очди. 67-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Хулиан Альварес орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, "альбисилесте" ҳисобидаги очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва нимчорак финалда Австралияга қарши майдонга чиқади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!