
Араблар Салоҳ учун янада катта пул тикди. Футбол тарихида бунақа нарх бўлмаган!
Футбол оламида трансфер рекордни янгиланиши кутилмоқда. Ҳозирги рекорд кўрсаткич 2017 йили қайд этилган ва унда ПСЖ Неймар учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган эди.
Энди бу рекордни “Ал-Иттиҳод” янгиламоқчи. “Ливерпуль” хўжайинларини саудияликларнинг Муҳаммад Салоҳни сўраб юборган барча таклифларини рад этди.
Бироқ, “Ал-Иттиҳод” чекинмоқчи эмас. Sky Sports Premier League нашрининг хабар беришича, шайхлар бу трансфер учун 233 миллион евро таклиф қилмоқда.
“Ал-Иттиҳод” 31 ёшли ҳужумчининг ўзига уч йиллик шартнома ва йилига 80 миллион евро маош бермоқчи.
Фикрлар