Араб кубоги. Марокашнинг финалдаги рақиби аниқланди
Қатар мезбонлик қилаётган Араб кубоги мусобақасида ярим финал баҳслари якунига етди.
Ушбу босқич доирасидан ўрин олган учрашувда Иордания Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Беллашувдаги ягона голга 66-дақиқада Низар Маҳмуд Ал-Рашдан муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Иордания бош соврин учун Марокаш билан кураш олиб боради.



Фикрлар