
Ақлбовар қилмас жанг кечаси ўтказилди ёхуд бир жангчи учтасига қарши...(Видео)
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида “Fight Circus” деб номланган ММA бўйича ғайриоддий турнир бўлиб ўтди.
Турнирнинг ноодатийлиги шундаки, яккакурашчилар гуруҳ бўлиб, шунингдек, бир жангчи икки ва ундан ортиқ рақиблар билан жанг қилади. Навбатдаги шундай турнирда оғир вазн тоифасида Муҳаммад Aли номи билан машҳур жангчи енгил вазндаги икки таиландлик яккакураш усталари билан тўқнаш келди. Якунда, таиландликлар ғалаба қозонди.
Яна бир қизиқарли тўқнашувда “Панда Панкс” тахаллуси билан ном қозонган, оғир вазн тоифасидаги жангчи 70 килограммдан кам оғирликдаги учта рақиб билан баҳс юритди. Мазкур тўқнашувда Панда техник нокаут билан имкониятни бой берди.
Фикрлар