АПЛнинг икки клуби "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди

  • 9 октябрь, 13:09
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби аъзоси Дайо Упамеканога Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Tecno

Манба маълумотига кўра, француз ҳимоячисини “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Упамеканонинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, у қишдаёқ янги клуб билан келишувга эришиши мумкин.

Маълумот учун, футболчи жорий мавсумда 9 та учрашувда майдонга тушган. Унинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!