
АПЛ. "Орзулар театри"да "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"ни мағлуб этди
Англия премьер-лигаси 6-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви якунланди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда "қизил иблислар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голларга МЮнинг янги футболчиси Антони ва Рэшфорд (дубль) муаллифлик қилган бўлса, Лондон клубининг ягони голи Букайо Сака номига ёзилди. Шу тариқа, Эрик тен Хаг шогирдлари кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Арсенал" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Фикрлар