
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қолдирилган учрашувда очко йўқотди
АПЛ 8-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни ўз майдонида қабул қилди. Мазкур беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 2-дақиқада Ньонто гол урган бўлса, 48-дақиқада Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 2:0 ҳисобида ортда бораётган "қизил иблислар" Рэшфорд ҳамда Санчонинг 62 ва 70-дақиқаларда урган голлари эвазига мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, жамоалар 1 очкодан бўлишиб оладиган бўлди.
Фикрлар