АПЛ клублари бирлашиб, "Ньюкасл"ни "синдирмоқчи"!

  • 28 октябрь, 2021, 17:29
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ньюкасл" жамоаси 1,5 йил давом этган музокаралардан сўнг, Саудия Арабистони давлат фонди - PIF томонидан сотиб олинди. Саудияликлар АПЛ клубини янги даражага олиб чиқиш истагини билдирган бўлса-да, Англия футболи вакилларининг каттагина қисми бунга қаршилик қилиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширди.

Tecno

Барчасига Саудия Арабистонидаги инсон ҳуқуқларига бўлган муносабат ва ўлдирилган журналист важ қилиб кўрсатилди. Кейинроқ, мамлакатда АПЛ учрашувлари ноқонуний тарзда намойиш этилиши кескин танқид қилинди. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон қаршиликларга қарамай, ўз мақсади сари дадил қадам ташлашда давом этаверди.

Жамоа қандай қўлга киритилди?

Лига томонидан "Ньюкасл"нинг янги раҳбарлар қўлига ўтиши борасида муаммолар пайдо бўлгач, валиаҳд шаҳзода Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга таъсир кўрсатишгача борди. У икки мамлакат ўртасида совуқ муносабат юзага келмаслиги учун чемпионат раҳбарлари унинг йўлига тўғоноқ бўлмаслиги кераклигини "уқтиришга" бор кучи билан уринди.

fko43kfo34kfo34kfok34

Бу пайтга келиб, клуб АПЛ билан судлашишга тайёр кайфиятда эди. Клуб эгаси Майкл Эшли эса,  бошоғриққа айланган жамоадан тезроқ яхшигина даромад олишни уддалади. Клуб PIF вакилларига 360 миллион евро эвазига сотилди. Ўз вақтида бизнесмен "Ньюкасл" учун 150 миллион евро тўлаган эди.

Бир қарашда, PIF ўз мақсадига етди, деб ўйлашга шошилманг! Энди, улар учун синовли кунлар бошланди. Ҳозир бутун премьер-лига бирдан бойиб кетган жамоани ўз даврасида кўришни истамаяпти.

r034or03o4r_1

Нима учун АПЛ клублари бунга қарши?

Барча уринишларга қарамай, тонгги янгиликларда PIFнинг "Туманли альбион"ни забт этгани ҳақидаги хабар омма юзини кўрди. Ўша куниёқ, АПЛ раҳбарлари катта мажлис столида жам бўлди. 20 клуб вакиллари иштирок этган дебатда, "Ньюкасл"нинг ҳомийлик шартномаларидан маҳрум этиш масаласи ўртага ташланди. 18 клуб аъзолари АПЛнинг бу таклифига рози бўлган бўлса, "оқ-қоралар" ва "Манчестер Сити" рад жавобини берди. Лигадаги клублар янги рақиб ақлбовар қилмас даражада улкан пулларга эга бўлганини ҳазм қила олмаяпти. Энди бирор бир компания эмас, бутун бошли мамлакат жамоани моддий томондан қўллаб-қувватлайди.

Арабларнинг футбол оламига кириб келиши футболчиларнинг трансфер суммаси кескин кўтарилишига сабаб бўлган эди. "Манчестер Сити" жамоаси раҳбарининг банкдаги ҳисоб рақамида 30 миллиард евро бор. Бу рақамлар PIFда 377(!) миллиардни ташкил этади. Бундай молиявий бақувват "ўйинчи"нинг пайдо бўлиши Лигадаги рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳозирча, "Ньюкасл" 3 ҳафта давомида ҳомийлардан бир цент ҳам ундира олмайди. Гап шундаки, клуб агар бу пулларни олса, бемалол PIF ажратган маблағни қўшиб трансферлар учун кўпроқ сумма ишлатиш ҳуқуқини қўлга киритади. Клубнинг даромади ошгач, лига молиявий фейр-плей қоидасига кўра, трансферлар учун кўпроқ пул сарфлаш учун рухсат беришга мажбур.

Бу вазиятга УЕФА ҳам аралашиши кутилмоқда. Яқин кунлар ичида Европа футболи раҳбарлари фейр-плей қойидасининг айрим бандларини қайта кўриб чиқиши аниқ. Бу омил сўнгги йилларда футбол оламида пайдо бўлган миллиардер клублар сабабли куннинг асосий мавзусига айланиб бўлди. Энди, "Ньюкасл" улар орасига қўшилгач, шу кунгача трансфер учун сарфланган пуллар миқдори ҳеч нарса бўлмай қолиши мумкин.

o3k4ogk4okgk3g

Клубда нима гаплар?

Янги президент аллақачон Стив Брюсга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Мураббий саудияликлар кўз ўнгида атиги битта ўйин ўтказди, холос. Икки томон келишган холда, ўртадаги шартномани бекор қилди. Аслида, Брюсни шунчаки ташқарига улоқтириб юборишди. Бу ҳолат атрофдагиларда негатив фикр уйғотмаслиги учун бадал пулида кўрсатилган 8 миллион фунт қуртдек санаб берилди. Катта эҳтимол билан, АПЛ клублари ҳозирча бирдан бойиб кетган рақибидан чўчимаса бўлади. "The Telegraph"нинг маълум қилишича, клуб трансферлар учун қишда максимум 60 миллион евро ажратмоқчи. Ваҳоланки, фейр-плей қоидаларини бузмаган ҳолда, бу суммани бемалол 190 миллион фунтгача кўтариш мумкин эди. Шунчаки, саудияликлар ўзларига қарши ишлаётган компаниянинг якунланишини кутишмоқда.

go34jg3i4jgi3jg4

Ҳозирча, клуб шайхларнинг қўлига ўтганидан фақат мухлисларгина хурсанд. "Public Investment Fund" "қарғалар"га янги даражага кўтарилишга ёрдам беришга қодир, бироқ бутун бошли Премьер-лигага қарши туруш осон эмас. УЕФА ва АПЛ биргаликда "Ньюкасл" футбол оламида инфляцияни амалга оширмаслиги учун бирга курашади. Ўзи шундоқ ҳам сўнгги 10 йил ичида футболда айланаётган пуллардаги ноллар сони кескин ортиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!