
АПЛ. "Эвертон" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига "Кристал Пэлас"ни таслим этди. "Вулверхэмптон" - "Брайтон" учрашуви эса дуранг билан якунланди
Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган сўнгги тўқнашувлар ҳам ўз ниҳоясига етди.
"Эвертон" ўз уйида камбэк эвазига "Кристал Пэлас"ни мағлубиятга учратган бўлса, "Вулверхэмптон" - "Брайтон" учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз ниҳоясига етди.
Мерсисисайдликлар 37-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Беллашувдаги илк голни Даниэль Муньос Мехия киритди. Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида эса Ллиман Ндиайе ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Жек Грилиш эса 90+3-дақиқада жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва муҳим 3 очкони тақдим этди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season

Эвертон
- Iliman Ndiaye 76'
- Jack Grealish 90'
Тугади
2
:
1
05.10.2025 18:00

Кристал Пэлас
- Daniel Muñoz 37'
Фикрлар