 
                АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Лидс" дарвозасига нақд 5 та гол урди. Дьёкереш ва Тимбер дублни расмийлаштирди
Англия Премьер-лигасининг иккинчи турида Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" "Лидс" билан тўқнаш келиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Тўқнашувнинг 34-дақиқасида Тимбер ҳисобни очди, 45+1-дақиқада эса Сака орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг стартида эса Виктор Дьёкереш Премьер-лигадаги илк голини киритди. 8 дақиқа ўтиб эса Тимбер дублни расмийлаштирди. Шунингдек, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Виктор пенальтидан унумли фойдаланиб, дубль муаллифи бўлди.
 
Маълумот ўрнида, "канонирлар" ушбу ғалаба орқали очколар сони 6 тага етди ва "Тоттенхэм" билан тенглашиб олди. "Лидс"нинг ҳисобида эса 3 очко мавжуд.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
 
                                    Арсенал
- Bukayo Saka 45'
- Viktor Gyökeres 48'
- Jurriën Timber 56'
- Viktor Gyökeres 90'
- Jurriën Timber 34'
                                    
                                                                                        Тугади
                                                                                    
                                    
                                
                                        5
                                        :
                                        0
                                    
                                    23.08.2025 21:30
 
                                    


Фикрлар