
АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни енгиб, 4-ўринга кўтарилди
Англия Премьер-Лигаси 34-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.
"Канонирлар" сафида голларга Тавареш, Сака ва Жака муаллифлик қилган бўлса, "қизил иблислар"нинг ягона голини Роналду ўз номига ёздириб қўйди. Шунингдек, 57-дақиқада Фернандеш 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмади.
Маълумот учун, "Арсенал" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 60тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. 6-ўриндаги МЮ ҳисобида 54 очко мавжуд.
Фикрлар