Антонио Конте ва Лаутаро Мартинес ўртасида баҳс юз берди
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ва "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Сериянинг 8-туридаги ўйин пайтида тортишиб қолишди.
Воқеа учрашувнинг 61-дақиқасида "Наполи" ва "Интер" футболчилари орасидаги баҳсдан сўнг рўй берди.
Аввалроқ Контенинг қўл остида "Интер"да тўп сурган Лаутаро мураббий томон ишора қилиб, ҳақоратомуз ҳаракат кўрсатгани кузатилди. Бу ҳолатга Конте ҳам жавоб қайтариб, аргентиналик ҳужумчига нисбатан кескин сўзлар айтди ва ишора билан жавоб берди.
Маълумот учун, Конте ва Лаутаро ўртасидаги муносабатлар мураббийнинг "Интер"даги сўнгги мавсуми — 2020/21 йилдаёқ бузилган эди.



Фикрлар