
Анри "Барселона" – "Интер" учрашувидан сўнг сафардаги голлар қоидасига тўхталиб ўтди
Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Барселона" ва "Интер" ўртасидаги илк баҳс 3:3 ҳисобида якунланди. Ушбу натижадан сўнг француз афсонаси Тьерри Анри УЕФА томонидан бекор қилинган сафар голлари қоидаси ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА клуб мусобақаларида сафар голлари қоидаси 2021/22 йилги мавсумдан аввал бекор қилинган эди.
"Мен биламан, илгари қоидалар бошқача эди ва энди биз янги қоидаларни қабул қилишимизга тўғри келади. Лекин эфирдан ташқарида мен Жейми Каррагердан сўрардим: “Қандай қилиб сен меҳмонда 3 та гол уриб, афзалликка эга бўлмаслигинг мумкин?”
Менимча, сафардаги голлар катта аҳамиятга эга эди. Сен меҳмонда 3 та гол урдинг, аммо ҳеч қандай устунлик йўқ – уйда ҳаммасини 0:0дан бошлайсан.
Аммо мен "Интер" шунча яхши ўйнашига ишонмаган эдим, сўнгги ўйинларига қараб улардан бундай ўйинни кутмаган эдим" — деди франциялик собиқ ҳужумчи.
Comments