 
                Англия - Ирландия: Матнли трансляция
Миллий терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган Англия - Ирландия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+3' Ўйин якунланди. 
- 90' Иккинчи таймга икки дақиқа қўшиб берилди. 
- 88' Жеймснинг узатган пасини Харри Магуйар боши билан дарвозага йўллашга уринди, бироқ ноаниқ. 
- 88'Фил Фоденнин пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 
- 84'Зарбалар бўйича статистика 19:3. 
- 80'Англия тўпни назорат қилмоқда. 
- 77'Букайо Саканинг пасини ҳимоячилар бартараф этишди. 
- 73' Мэйсон Маунт захирага олинди, майдонга Джуд Беллингхем тушдт 
- 72' Ирландия бурчак тўпини хавфли вазиятга айлантира олмади. 
- 71' Адам Айда Ронан Куртис ўрнига майдонга тушди. 
- 70'Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
- 65' Тайрон Мингс майдонни тарк этди, Эйнсли Мэйтленд-Найлс баҳсга қўшилди. 
- 63' Доминик Кальверт-Льюин ўрнини Тэмми Абрахамга бўшатиб берди. 
- 61' Фил Фоден Жек Грилиш ўрнида ҳаракат қилади. 
- 61' Сайрус Кристи ҳам майдонни тарк этди, Кевин Лонг унинг ўрнини эгаллади. 
- 61' Каллум О'Дауда захирага олинди, Джеймс Макклейн майдонга тушди. 
- 61' Ирландияда ўзгариш. Робби Брэйди Дарли Хорган ўринин эгаллади. 
- 58'Жейдон Санчо тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 
- 56' ГОООЛ! Доминик Кальверт-Льюин ҳисобни йириклаштирмоқда. 
- 55' Сайрус Кристи ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Пенальти. 
- 54'Жейдон Санчо ҳимоячилардан ўтиб кетмоқчи бўлди, бироқ рақиб футболчилари уни тўхтата олишди. 
- 50'Букайо Сака қулай имкониятдан фойдалан олмади. 
- 47'Жек Грилиш рақиб жарима майдонига кириб, тўпни жамоадошларига узатди, бироқ унинг пасига хеч ким етиб боролмади. 
- 46' Ник Поп ўрнига Дин Хендерсон майдонга тушди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45+3' Биринчи бўлим якунланди. 
- 45+2'Жейдон Санчо рейдини ҳимоячилар осонлик билан тўхтатишди. 
- 45' Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43'Дара О'ши қўполлик ишлатди. 
- 41'Жек Грилишнинг жарима майдонига узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди. 
- 41' Мэйсон Маунт бурчак зарбасини қисқа пас билан давом эттирди. 
- 38' Англиянинг бурчакдан узатган зарбаси Даррен Рэндолфнинг қўлига бориб тушди. 
- 38'Жейдон Санчонинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланди. 
- 37'Англия тўпни ўзида ушлаб турибди. 
- 34'Мэйсон Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 
- 33'Жейдон Санчо ҳужумда қўполлик ишлатди. 
- 31' ГОООЛ! Жек Грилишнинг узатмасини Жейдон Санчо голга айлантирмоқда.  
- 30'Англия бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. 
- 28' Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 
- 27'Хари Магуайр бурчакдан узатилган пасга биринчи бўлиб етиб борди, бироқ дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 
- 26' Инглизлар бурчак тўпи тепишади. 
- 22'Жек Грилишнинг рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди. 
- 20'Мэйсон Маунтнинг узоқдан йўллаган зарбасига ҳимоячи блок қўйди. 
- 18' ГОООЛ! Харри Магуайр қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. 
- 17'Букайо Саканинг зарбасини Даррен Рэндолф қайтарди. 
- 14' Жон Эган ўрнига Дара О'ши майдонга тушди. 
- 13' Жон Эган рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ердам кўрсатилмоқда. 
- 9'Дарли Хорганнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди. 
- 7'Тайрон Мингснинг зарбаси бироз ноаник бўлди. 
- 5' Мезбонлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади. 
- 5'Букайо Саканинг жарима майдонига узатган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
- 2'Дарли Хорган кутилмаганда рақибининг оеғига зарба бериб юборди. 
- 1' 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Сизлар билан биргаликда Англия ва Ирландия ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз. 



Фикрлар