"Андижон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Тошкентда очко қўлга киритди

  • 17 Oct 18:59
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" учрашуви ниҳоясига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди.

Tecno

Дастлаб, Абдухолиқов иккинчи бўлим бошида ҳисобни очган бўлса, Фарҳод Собиржонов мувозанатни тиклади. Азиз Амоновнинг голига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида Павел Забелин жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, "темирйўлчилар" очколари сонини 33 тага етказиб олди. "Бургутлар" ҳисобида 17 очко мавжуд.

Comments

You must be logged in to commet!