
"Андижон" - "Пахтакор": Матнли трансляция
- 90+3'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов олиб борилди!
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Аброрбек Исмоилов ҳакамга жаҳл қилгани учун жазоланди.
- 88'
Сирож Мелиев ўрнига Абдулло Олимов ўйинга қўшилди.
- 86'
Асадбек Собиржонов ҳакам билан тўқнашиб кетди. Ўйин тўхтатилди.
- 83'
Бурчак тўпидан узатилган тўпга пойтахтликлар зарба бера олмади.
- 81'
Собиржонов оёғидан жиддий жароҳат олган кўринади. У ўрнидан туролмаяпти.
- 78'
"Пахтакор" олдинга ўтмай, "Андижон" эса ўтолмай қўйди.
- 75'
Жавоҳир Сиддиқов ҳам ўйиндан олинди. Унинг ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.
- 74'
Садриддин Абдуллаев Одил Ҳамробеков ўрнига майдонга қўшилди.
- 72'
Исмоилов билан тўқнашиб кетган Жумабоевга тиббий ёрдам зарур.
- 71'
Сиддиқов фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
- 68'
Чераннинг бош бидан берган зарбасини дарвозабон базўр бартараф этди. Аммо бироз аввал сербиялик футболчи қўполлик ишлатгани маълум бўлди.
- 67'
Жалолиддин Машарипов захирага олинди. Унинг ўрнига Достон Ҳамдамов ўйинга қўшилди.
- 65'
Сиддиқовнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 63'
Баҳодиров Мавлонов ўрнига майдонга тушди.
- 59'
Машариповнинг пасига Дердийок ета олмади.
- 56'
Чераннинг 11 метрлик нуқта олдидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 55'
Аброр Исмоиловнинг зарбасини дарвозабон эгаллади.
- 54'
"Андижон" жамоанинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.
- 51'
"Шерлар" иккинчи бўлимда ҳам олдинга интилмоқда.
- 48'
Санжар Қувватовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 46'
Танаффусда Абдуманнопов ўз ўрнини Жумабоевга бўшатиб берди. Шунингдек, Эрен Дердийок Сергеевни алмаштирди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
- 43'
Бекмуродовнинг узоқ масофадан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди.
- 42'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Тўп олдига яқинлашган Черан дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 41'
Аривачуквуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 41'
Машариповнинг зарбасидан кейин тўп Аривачуквунинг қўлига тегди. Бу - пенальти!
- 39'
Яқин масофадан жарима зарбасини ижро этган "Андижон" футболчисининг уринишини Қувватов бартараф этди.
- 38'
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Темур Усмоновнинг зарбасини Қувватов қайтарди.
- 35'
Бу сафар Сайфиевнинг уриниши ноаниқ кетди.
- 32'
Водийликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири ноаниқ зарба туфайли узилиб қолди.
- 30'
Аброр Исмоиловнинг ҳам зарбаси муваффақиятсиз якунланди. Пойтахтликлар штурм уюштирмоқда.
- 27'
Сергеевнинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ якунланди.
- 26'
Машарипов майдонда истаган ишини амалга оширмоқда.
- 24'
Машариповнинг айлантириб йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
- 22'
Азамат Исроилов ўрнига Хушнудбек Авилов майдонга тушди.
- 19'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Чераннинг узатмасидан кейин қулай позициядан зарба берган Сергеев ҳисобни очди.
- 18'
Мавлонов тиббий ёрдам олмоқда.
- 16'
Ҳамробековнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 15'
Темур Усмонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 12'
Кумиков шогирдлари марказдан ўтишда хатога йўл қўймоқда.
- 11'
Илк хавфли вазият "Андижон" футболчилари томонидан амалга оширилди. Қувватов ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди.
- 10'
Водийликлар базўр ҳимояланмоқда. "Пахтакор" тинмай ҳужум уюштирмоқда.
- 8'
Чераннинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 7'
Жарима майдончаси яқинида Машариповга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жабрланувчининг ўзи тўп олдига яқинлашди.
- 5'
Бурчакдан оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 4'
"Шерлар" ташаббусни ўз қўлларига олмоқда.
- 2'
Илк зарба Сергеев томонидан йўлланди. Унинг уриниши бироз нотўғри йўналди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари!
Фикрлар