"Андижон” – “Қизилқум” ўйинида юзага келган вазият бўйича изоҳ берилди

  • 20 Jun 11:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлига 13-тури доирасидаги “Андижон” ва “Қизилқум” учрашувининг 40-дақиқасида “Қизилқум” футболчиси дарвоза томон зарба берди. Бу вазиятда тўп дарвоза чизиғи томон ҳаракатланди ва “Андижон” футболчиси томонидан тўхтатилди.

Tecno

Бош ҳакам ёрдамчи ва ВАР ҳаками билан ҳолатни кўриб чиқди. Якунда бош ҳакам тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтмагани учун ушбу вазиятда гол инобатга олинмади.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи футбол қоидаларига асосан  вазиятни таҳлил қилиб чиқди ва тўп тўлиқ чизиқни кесиб ўтмагани сабабли, гол инобатга олинмагани тўғри қарор эканлигини таъкидлади.

 

Comments

You must be logged in to commet!