
Анчелоттини Европадан олиб кетишади
65 ёшли мураббий Карло Анчелоттининг “Реал”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. “Қироллик клуби” анчадан бери унинг ўрнига “Байер”дан Хаби Алонсони олиб келмоқчи.
Шунга қарамай, италиялик мутахассис ҳам ишсиз қолмайди. Ҳозирнинг ўзида Карло Анчелоттини иш билан таъминлаб, хизматини мўмай даромад билан мукофотлашга тайёр иш беришувчилар чиқяпти.
Улардан бири Бразилия футбол конфедерацияси. Бу ташкилот Анчелотти Бразилия терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлашини истаяпти. Улар тажрибали мутахассиснинг маҳорати ва юлдузга тўла жамоани бошқара олиш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
Шунингдек, Саудия Арабистони клублари ҳам машҳур мураббийни ҳамкорликка чорлаяпти. Бунинг учун Анчелотти уларнинг таклифини қабул қилса бас. Иш ва даромадли маошга эга бўлади.
Comments