Ана холос. UFC нинг P4P рейтингида даҳшатли ўзгаришлар юз берди

  • 10 июнь, 15:06
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

АҚШда бўлиб ўтган "UFC 316" турниридан сўнг промоушен рейтингида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди.

Tecno

Шон О'Мэллини муддатдан аввал мағлуб этган Мераб Двалишвили P4P рейтингида 2 поғона кўтарилиб, 2-ўринга чиқиб олди. Оғир вазн чемпиони Жон Жонс эса 1 поғона пастлаб, 3-ўринга жойлашди. 

Шунингдек, "UFC 316" оқшомида Жулианна Пенья устидан ғалаба қозонган Кайла Харрисон аёллар "Pound-for-pound" рейтингида 4 поғона юқорилаб, 3-ўринни банд этди!

Эслатиб ўтамиз, UFC нинг навбатдаги рақамли турнири 29 июнь куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!