Ана холос! "Реал"га "қотил" керак

  • 6 май, 2020, 11:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби собиқ ҳужумчиси Уго Санчеснинг сўзларига кўра, “Қироллик клуби”га жуда кўп гол урадиган ҳужумчи керак.

Tecno

“Реал”га қотиллик инстинкти бор ҳужумчи керак. Бу Роналду эди. У бу вазифани узоқ йиллар бажариб келди. Энди “Реал” худди шундай яна бир футболчи топиши керак.

Бензема - юқори даражали футболчи, аммо "қотил" эмас. У иккинчи даражали ҳужумчи сифатида аъло даражада ўйнайди, лекин у марказий ҳужумчи вазифасини бажаролмайди. 

Кейн менда яхши таассурот қолдираётган эди, аммо жароҳатлар унинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. Левандовски яхши, лекин у энди ёш эмас. Яхши ҳужумчи топиш осон эмас”, - дейди Санчес.

32 ёшли Бензема жорий мавсум “Реал” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!