Ана холос: “Ливерпуль” Клоппни қайтаради
2024 йилнинг ёзида “Ливерпуль” бошқарувида Юрген Клоппнинг ўрнини эгаллаган Арне Слот дебют мавсумидаёқ Англия Премьер-лигаси ғолиблигини қўлга киритганидан кейин мухлислар янги мураббийга катта ишонч билдирган эди.
Аммо жорий мавсумда ишлар аввалгидек силлиқ кетмаяпти. “Ливерпуль” чемпионатни қаторасига бешта ғалаба билан бошлаганига қарамай, кейинги тўртта учрашувда рақибларга имкониятни бор берди.
CaughtOffside ва IndyKaila News каби манбаларнинг хабар беришича, клуб раҳбарияти яқин келажакда Юрген Клоппни яна ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Германиялик мутахассис яқинда келажаги ҳақида фикр билдириб, агар мураббийликка қайтса, Англияда “Ливерпуль”да бошқа клубда ишламаслигини айтганди. Унинг бу сўзлари мерсисайдликларда яна ҳамкорликни йўлга қўйишга умид уйғотди.
Юрген Клопп 2015-2024 йиллар давомида “Ливерпуль”ни муваффақиятли бошқариб, Европа Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер-лигасида ғолибликни қўлга киритган.



Фикрлар