Ана холос: Карим Бензема жамоадан четлатилди

  • 14 Jan 11:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ал-Иттиҳод” бош мураббийи Марсело Галлардо жамоанинг энг машҳур футболчиси Карим Бенземани жамоа машғулотларидан четлатди. Бу ҳақда нуфузли манба – Испаниянинг Marca нашри хабар берди.

Tecno

Бунга франциялик футболчи жамоа билан машғулотлар базасига келиши керак бўлгани, лекин амалда бундай қилмагани сабаб бўлди. Бу воқеадан кейин Галлардо Бенземани жамоадан четлатиб, мавсумга тайёргарлик кўриш учун Дубайда ташкил этилган йиғинга жалб қилмайдиган бўлди.

Карим Бензема ўтган ёз “Реал” билан хайрлашганидан кейин Саудия Арабистонига йўл олган эди. “Ал-Иттиҳод” сафига қўшилганидан кейин 35 ёшли форвард барча турнирларда 20 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Кейинги пайтда Бензема клуб раҳбарияти билан чиқиша олмаётгани ва Европага қайтиш истагида экани ҳақидаги хабарлар кўпайиб боряпти. Каримнинг шайхлар билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ярмигача давом этиши расмийлаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!