
Ана холос! Бу футболчи учун “Манчестер Юнайтед”дан 100 миллион евро талаб қилишди
"Манчестер Юнайтед" "Аякс" ҳужумчиси Антонини сотиб олиш фикридан воз кечишга тайёр, деб хабар берди “Sky Sports” нашри.
Амстердам клуби 22 ёшли футболчи учун 100 миллион евро талаб қилди, Манкунианликлар раҳбарияти эса бу суммани жуда қиммат деб ҳисобламоқда. "Қизил иблислар" бразилияликнинг форвардни сотиб олишни истамоқда, бироқ "Аякс" молиявий талабларни сезиларли даражада камайтирсагина ўз сафига қўшиб олади.
Футболчининг Нидерландия клуби билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. “Transfermarkt” портали Антонининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақалар доирасидаги 32 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар