"Ан-Наср" энди "Интер" юлдузини нишонга олди

CHERY AUTO

"Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоғлу "Ан-Наср"нинг трансфер радарига тушди. Журналист Жанлуиджи Лонгари хабарига кўра, саудиялик клуб вакиллари 31 ёшли турк футболчисининг атрофидаги шахслар билан алоқага чиққан.

Tecno

Июль ойида Чалханоғлу Туркияга қайтиши мумкинлиги ҳақида кўп гап-сўзлар бўлган — унга "Галатасарай" ва "Фенербахче" қизиқиш билдирганди. Бироқ ўша пайтда ўйинчининг ўзи "Интер"да қолиш нияти борлигини айтган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, хавбекнинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади. Унинг миланликлар билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Яқинда "Ан-Наср" "Барселона"нинг собиқ марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!