
Аморим танлаган "Манчестер Юнайтед" етакчиларининг номи маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим интервью берди. Португалиялик мутахассис жамоадаги олти нафар етакчи футболчи номини очиқлади. Унга кўра, лидерлар гуруҳига қуйидаги футболчилар кирган:
Бруну Фернандеш
Харри Магуайр
Том Хитон
Диогу Далот
Лисандро Мартинес
Нуссаир Мазрауи
"Мен футболчиларга болалардек муносабатда бўлмайман. Аммо энди уларда қоидалар бор. Бу машғулотларга бўлган ёндашувни ўзгартириши мумкин", — деди Аморим "BBC" нашрига берган интервьюсида.
Аморим жамоаси янги мавсумни 17 август куни "Арсенал"га қарши АПЛнинг 1-тур учрашуви билан бошлайди.
Фикрлар