Аморим МЮнинг энг нозик нуқтасини топди ва уни 7 нафар суперфутболчи ёрдамида ёпади

  • 7 декабрь, 2024, 23:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим янги жамоасининг имкониятлари ва камчиликларини ўрганиб чиқяпти.

Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис айни пайтда жамоанинг энг нозик нуқтаси ҳужум маркази ва чап қанот ҳимояси эканини аниқлаган.

Аморим ҳимоянинг чап қанотини мустаҳкамлаш учун уч нафар футболчи танлади. Рўйхатга “Бавария” билан шартномаси тугаётган Альфонсо Дэвис, “Милан”дан кетмоқчи бўлаётган Тео Эрнандес ва “Борнмут”даги ўйинлари билан гранд клублар назарига тушган Милош Керкез киритилди.

Асосий ҳужумчи вазифасини бажариш учун таклиф этиладиган ҳужумчилар янада номдор. Аморим олдинги чиқиздаги муаммоларни ПСЖдан Рандаль Коло-Муани, “Айнтрахт”дан Умар Мармуш, “Байер”дан Виктор Бонифасе ва ҳозир ижара асосида “Галатасарой”да ўйнаётган “Наполи” вакили Виктор Осимхендан бирини олиб келиш орқали ҳал қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!