Аморим: "Биз Магуайрдан мамнунмиз"

  • 24 октябрь, 19:57
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Харри Магуайр билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

"Биз Харридан жуда мамнунмиз. Аммо ҳозир бу ҳақида гапиришнинг вақти эмас, чунки бу узоқ келажак ҳақида ўйлаётгандек тассурот уйғотади. Биз ҳозир бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак", - дея Аморимнинг гапларини келтирди Журналист Фабрицио Романо.

Tecno

Маълумот учун, 32 ёшли ҳимоячи билан амалдаги шартнома мавсум оҳирида ўз якунига етади. Аввалроқ футболчи МЮда қолишни исташини ва бунинг учун маошини камайтиришга ҳам тайёрлигини айтганди. Англиялик фулбек 2019 йилдан бери "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!