Алонсо Мбаппе ва Винисиус учун режа тузиб қўйди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" юлдузлари Килиан Мбаппе ҳамда Винисиус Жуниор янги мавсум жамоада муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, испан гранди бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужум чизиғида бирданига икки футболчидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, Алонсо ўзининг тактик мослашувчанлиги туфайли мавсум давомида таркибни ротация қила олади.

Шу билан бирга, "Реал"дагилар Винисиус ўз устида ишлаши кераклигини таъкидлашмоқда. Агар бразилиялик ҳужумчи сўнгги ойларда қандай ўйнаган бўлса, шундай ўйнашда давом этса, у таркибдаги ўрнини йўқотади ва жамоадаги обрўсига катта зарар етказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!