
Алонсо бир юлдузнинг “Реал”даги келажагига нуқта қўйди
“Реал”ни қабул қилиб олган Хаби Алонсо секин-аста жамоа ўйинчиларини синовдан ўтказиш орқали ўзи қўллайдиган ўйин услубига мос таркиб шакллантириб бормоқда.
Ok Diario нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис “Қироллик клуби” академиясида тарбияланган яна бир ўйинчидан воз кечишга қарор қилди.
Хаби Алонсо уч ҳимоячи билан ўйнашни маъқул кўрмоқда. Бу тизимда ҳимоячи Рауль Асенсионинг ҳаракатлари мураббийни қониқтиргани йўқ. Асенсионинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида намойиш қилган ўйини Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штабига ёқмади.
Шу сабабли Хаби Алонсо Раулни янги мавсумда асосий таркибга киритмасликка қарор қилди.
Иккинчи планга ўтиб қолган Рауль Асенсионинг Мадриддаги келажаги мавҳум бўлиб қолмоқда. Агар “Қироллик клуби” ўзи режалаштирганидан “Ливерпуль”дан Иброҳим Конатени олишни уддаласа, Асенсиога жамоа жой қолмайди.
Фикрлар