
Александр Хомяков: "Мухлисларимиздан узр сўрайман"
“Андижон” – “Сурхон” (2:3) ўртасидаги ўйиндан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
- Аввало, биз ташкил қилган ўйин учун барчадан узр сўрайман. Ўйин жуда қийин кечди. Айниқса, рақибни иккита голига жавоб қайтариш анча мураккаб бўлди. “Сурхон” бошида комфорт ўйин кўрсатди. Иккинчи таймда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Иккита тўп фарқини йўққа чиқардик. Лекин хатоимиз туфайли учинчи голни ҳам ўтказдик. Рақиб яхши ҳаракат қилди ва керакли натижага эришди. Рақиб ўйин тизимини яхши назорат қилди. Улар бу ғалабага ҳақли равишда эришди. Биз ҳам кўп нарсани хоҳлагандик. Учрашув боришини ўзимизга қаратиб олишга ҳаракат қилсак-да, бу ўхшамади. Рақиб ўзи кўзлаган натижага эриша олди. Мухлисларимиздан уларга қувонч улаша олмаганимиздан узр сўрайман.
- “Андижон” “Пахтакор”ни ютиб келганидан кейин хотиржамликка берилдими?
- Баъзи ҳолатларда хотиржамликка йўл қўйдик, деб ўйлайман. Бу ерда ўйинчиларимиз беэътибор бўлмаслиги керак эди. Қандайдир бемалол ютамиз деб ўйлашди, шекилли. Бу ҳақида уларга кўп айтгандик, рақиб бизга доимий равишда ноқулай бўлиб келган. Бизга қарши жиддий курашиб келади. Қайсидир жойларда тикланиш жараёнимиз яхши бўлмагандир, балки мен хато қилгандирман. Тиғиз тақвим ҳам балки бунга таъсир қилгандир. Тикланишимиз қийин бўлгандир. Айтиш мумкинки, рақиб биздан кўра кўпроқ ғалабани истади.
- Ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш. Ислам Машуков эса ҳали гол ургани йўқ. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- У яхши ўйинчи. Балки унда мослашиш жараёни қийин кечаётгандир. Умид қиламизки, маълум вақтдан сўнг у ўзини кўрсата олади.
Фикрлар