Альба "Барселона"дан кетиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди

  • 3 июнь, 2021, 11:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қанот ҳимоячиси Хорди Альба "Барселона"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

Tecno

Айтиш керакки, яқинда ОАВда 32 ёшли футболчига "Атлетико"дан қизиқиш борлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.

“Мен “Барселона”да шартномам тугагунича ўйнаш ниятидаман. Фаолиятим охирига қадар ушбу клубда қолишни истайман", -  деди Альба.

Альбанинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. У “Барса” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Хорди Альба ортда қолган 2020/2021 йилги мавсумда Испания чемпионатида 35 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!