Алаба учун кутилмаган харидор пайдо бўлди

  • 08 May 16:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sport1 нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли австриялик футболчига “Интер”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Антонио Конте таркибда кўрмоқчи. Италиялик мутахассис Алабани “Челси”да ишлаб юрган пайтларидан бошлаб кузатиб келмоқда.

Алаба жорий мавсум Бундеслигада 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!