"Ал-Ҳилол" Исакка ҳафтасига 600 минг фунтлик шартнома таклиф қилди

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исакка ҳафтасига 600 минг фунт маош таклиф қилди. Бу ҳақда "The Guardian" хабар берди.

Tecno

Бу сумма солиқларсиз тўланади. Шунингдек, шартномада қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган.

Аввалроқ 25 ёшли форвард клуб раҳбариятига бошқа жамоага ўтиш имкониятини кўриб чиқиш нияти борлигини маълум қилган эди. Унга "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда ва Исакнинг ўзи ҳам мерсисайдликлар сафига ўтишга рози. Аммо "Ливерпуль" Исакка "Ал-Ҳилол" сингари даромад таклиф қилиш имкониятига эга эмас.

Шу билан бирга, "Ливерпуль" ҳозирча Исакнинг тахминан 120 миллион фунтга баҳоланаётган трансфери учун маблағ ажрата олиш-олмаслиги ҳам ноаниқ.

Маълумот учун, Александер ҳозирги кунда "Ньюкасл"да солиқ ва суғурта тўловлари айирилмасдан аввал ҳафтасига 120 минг фунт маош олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!