Акмал Шораҳмедов: Кўпчилик Бабаян билан Куперни танқид қилади, аслида эса...

  • 05 Jan 12:44
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Акмал Шораҳмедов sports.uz сайти учун интервью берди. Унда кўп масалалар бўйича суҳбат уюштирилди.

Tecno

Жумладан, илгари термамизга бош мураббийлик қилган Самвел Бабаян ҳамда Эктор Купер ҳақида тўхталар экан, Шораҳмедов шундай деди:

- Масалан, Купердан кўп нарса ўргандим. Кўпчилик уни ёмонлайди, аммо унинг машғулот услублари ўзбек мураббийларидан анча фарқ қилади.

Ўзимиздан кучсизларни ютиш қулайроқ. Лекин ўзимиздан кучли рақибларни ютиш қийинроқ. Купернинг услуби ҳимоявий ёки бошқа дейишади, лекин ўзингиздан кучли бўлган жамоани ютиш учун ҳимоявий ўйин кўрсатиш керак, бусиз иложи йўқ. Шунинг учун бизга келадиган ҳар қандай мураббийга қийин. Чунки ўзидан кучли бўлган рақибларни ютиш керак бўлади.

Ҳамма Самвел Бабаянни нимадир деб танқид қилиши мумкин. Аммо уни ҳурмат қиламан. Нима бўлса ҳам унинг ўз йўналиши бор. Бир хил мураббийлар бўлади, уларнинг умуман йўналиши бўлмайди.

Тез орада Акмал Шораҳмедов билан уюштирилган қизиқарли суҳбатни sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/01/2021 13:06
Manimcha Mirjalol Qosimov Shama qilgan. chunki. AGMK utkan yil umuman manosiz aniq bir taktikasi yuq bulib uynadida.