Академик эшкак эшувчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишмоқда

CHERY AUTO

Хитойнинг Шанхай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мазкур дунё биринчилигидаги иштирокини бошлади.

Tecno

М4- дастурида қатнашган йигитларимиз саралашда 6:02:37 дақиқа вақт билан ярим финал иштирокчилари қаторидан жой олишди. Энди улар 24-сентябр куни асосий финал йўлланмаси учун стартга чиқишади.

Анна Пракатен ва Малика Тагматова эса жуфтлик дастурида 7:00.58 дақиқа билан ўз гуруҳларида учинчи натижани қайд этишди. Бироқ бу уларга “А” финалига йўл олиш учун етарли бўлмади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
22/09/2025 20:31
Omad tilayman!